Суперлига. ОКМК - "Навбаҳор" ўйини учун чипталар нархи қанча?

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур доирасида Олмалиқнинг ОКМК клуби пойтахтдаги “Жар” стадионида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Учрашув 9 апрель куни соат 18:00 да бошланади.

Мусобақа жадвалида пешқадамлар гуруҳида бораётган ушбу жамоалар баҳси қизиқарли ва муросасиз ўтиши ҳамда уни стадиондан бевосита томоша қилувчилар кўплиги инобатга олиниб, чипталар олдиндан тайёрланди ва ўйин куни эрталабдан сотувга чиқарилади.

Чипталар нархи CIP сектор учун 30 минг сўм, қолган барча секторлар учун бир ҳил тоифада – 10 минг сўмдан этиб белгиланган. “Навбаҳор” мухлисларига 6-7-8 секторлардан чипта ҳарид қилишлари тавсия этилади. Қолган секторларга ОКМК мухлислари ва пойтахтдаги нейтрал ишқибозлар жойлашади.

Чипталар ўйин куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб стадион кассаларида сотилади.

 

Манба: ОКМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!