
Суперлига. ОКМК марказий учрашувда "Навбаҳор"ни иродали тарзда мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" баҳси якунланди. Унда номинал мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Олмалиқ клуби сафида голларга Жўрабеков (автогол) ва Рубен Санчес муаллифлик қилди. Наманганликларнинг ягона голини Искандеров пенальтидан киритди.
Шу тариқа, ОКМК очколари сонини 10 тага етказиб, жадвалда 3-ўринга чиқиб олди. "Навбаҳор" ҳисобида 9 очко мавжуд бўлиб, клуб 4-поғонани банд этиб турибди.
- Суперлига
- 5-тур
OKMK
- Шахбоз Жўрабеков 63' (автогол)
- Рубен Санчес 74'

2
:
1
09/04/2023 18:05
Навбаҳор
- Жамшид Искандеров 57'
Фикрлар