Суперлига. ОКМК сўнгги марта "Насаф"ни қачон мағлуб қилган?

CHERY AUTO

Суперлиганинг 6-турида "Насаф" ОКМК меҳмони бўлиб, 3:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур баҳсдан кейин қаршиликлар турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олган бўлса, "кончилар" 6-поғонада боришмоқда. 

Tecno

Шу тариқа, "Насаф"нинг ОКМКга қарши мағлубиятсиз серияси давом этадиган бўлди. Олмалик клуби Рўзиқул Бердиев шогирдларини Суперлига доирасида сўнгги 8 учрашувдан бери юта олмаяпти. 

Охирги марта 2020 йилги мавсумнинг 7-турида Миржалол Қосимов жамоаси 2:1 ҳисоби билан зафар қучган. Ўша баҳсда Санжар Турсунов ҳисобни очган бўлса, Марко Станоевич имконитяларни тенглаштириб қўйган. Эркин Байдуллаев эса ғалаба голини уриб кетганди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Шоим Зарипов
07/05/2024 21:54
Насаф йигитлари асабимни эговлаб ташладиларинг бу уйин билан куп одамлар инфаркт булиб колади