Суперлига ўйинлари қачондан давом эттирилади?

Профессионал футбол лигаси “Спорт” телеканали билан келишган ҳолда Pepsi Суперлиганинг 16-тури вақтлари ҳамда 14-тур беллашувларининг санаси ҳамда вақтларига ойдинлик киритиб олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш керак, 14-тур Ўзбекистон термасининг Уругвайга қарши ўйини сабаб қолдирилганди.

16-тур беллашувлари аввалдан белгилаб қўйилганидек, 8—9 июль кунлари бўлиб ўтади. Бунда об-ҳавонинг иссиқлигидан келиб чиқиб, ўйинларнинг 19:00 дан эрта бошланмаслигига эътибор қаратилган. 

8 июль, якшанба

19:00  “Пахтакор” — “Бухоро” (live)

20:00  АГМК — “Нефтчи” (ёзиб олиб)

21:00  “Насаф” — “Навбаҳор” (live) 

9 июль, душанба

19:00  “Қўқон-1912” — “Локомотив” (live)

20:00  “Сўғдиёна” — “Металлург” (ёзиб олиб)

21:00  “Бунёдкор” — “Қизилқум” (live) 

Ўзбекистон Кубоги форматига кичик ўзгартириш киритилгани ҳақида маълум қилинганди. Режага кўра, чорак финал ўйинлари 12—13 июль кунлари ўтказилиши керак эди. Энди эса кубок баҳслари кузга қолдирилган:

1/4 финал — 17—18 сентябрь

1/2 финал — 27 сентябрь

Финал — 28 октябрь

1/4 финалга қуръа ташлаш маросими 9 июль куни бўлиб ўтади ва у “Спорт” телеканалида жонли кўрсатилади. Режага кўра, қуръа маросимига “Миллий стадион” мезбонлик қилади. Маросим “Бунёдкор” — “Қизилқум” ўйини танаффусида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини сабаб қолиб кетган 14-тур эса эндиликда 12—13 июль кунлари бўлиб ўтади (кубокнинг чорак финал учун режалаштирилган санасида).

12 июль, пайшанба

19:00  “Сўғдиёна” — “Бухоро” (live) 

20:00  “Бунёдкор” — “Нефтчи” (ёзиб олиб)

21:00  АГМК — “Пахтакор” (live)

 

13 июль, жума

19:00  “Локомотив” — “Навбаҳор” (live)

20:00  “Қўқон—1912” — “Металлург” (ёзиб олиб)

21:00  “Насаф — Қизилқум” (live)

  

22-тургача бўлган ўйинлар тақвими эса тез орада маълум қилинади. Бунда Профессионал футбол лигаси ЎФА ҳамда МОҚ раҳбариятининг Осиё Ўйинлари бўйича талабидан келиб чиқиб, ўйинлар саналарига ўзгартириш киритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)