Суперлига. "Пахтакор" Жиззахда аранг мағлубиятдан қутилиб қолди
Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" баҳси якунланди. Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мезбонлар сафида ягона голни Самандар Мавлонқулов киритди. "Пахтакор"нинг ҳисобни тенглаштирувчи голига пенальтидан унумли фойдаланган Пўлатхўжа Холдорхонов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Пахтакор" 42 очко билан 1-ўринда қолди. 23 очкоси бор "бўрилар" 9-поғонадан жой эгаллаган.
Фикрлар