Суперлига. «Пахтакор» ўз уйида «Бунёдкор»ни, «Бухоро» эса «Андижон»ни ютди
Muhammadqodir Ruzmatov
Суперлиганинг 23-тури давом этмоқда.
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, «Пахтакор» Тошкент дербисида «Бунёдкор»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди — 3:1. «Бухоро» эса голларга бой кечган баҳсда «Андижон»ни таслим қилди - 3:2.
Дастлаб, бухороликлар икки тўп фарқи билан ортда бораётган эди. Бироқ Александр Хомяков шогирдлари ўйин якунига қадар камбэк амалга ошириб, уч очкони қўлга киритди.
Шунингдек, «Қўқон-1912» ҳам ўз мухлислари қаршисида «Машъал»га имконият қолдирмади - 3:0.

Изоҳлар (0)