Суперлига плей-офф. "Хоразм" "Бухоро" билан ўйинда камбэк амалга ошириб, Суперлигада қоладиган бўлди
Суперлиганинг плей-офф босқичи доирасида "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Дастлаб, 36-дақиқада мезбонлар футболчиси Билол Туплиев ҳисобни очди. Аммо меҳмонлар футболчиси Аброр Хўсинов 73-дақиқада гол уриб, ўйинда мувозанатни тиклади. 82-дақиқада эса Темур Исмаилов жамоасининг ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, "Хоразм" Суперлиганинг келаси мавсумида иштирок этса, "Бухоро" эса Про лигада иккинчи ўринни олган "Орол" билан ўтиш баҳсида иштирок этади.



Комментарии