Суперлига. Пойтахт клуби легионерсиз ўйнашга қарор қилди
Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди. Суперлига клублари бирин-кетин янги мавсум олдидан футболчиларни рўйхатдан ўтказмоқда. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевнинг ёзишича, фақатгина "Олимпик" ўз сафига легионер қўшиб олмади.
"Суперлига клублари орасидан хорижликларни фақатгина "Олимпик" рўйхатдан ўтказмади. Париж-2024 йўлида ташкил топган жамоа чемпионатни тўлиқ маҳаллий мутахассис ва футболчилар билан ўтказади" , - дейди Имомхўжаев.
Маълумот учун, "Олимпик" Суперлигани "Сурхон"га қарши ўйин билан бошлайди.
Фикрлар