
Суперлига. "Қизилқум" - "Пахтакор": Ўзаро ўйинларда устунликлик "шерлар"да
Суперлиганинг 10-турида "Пахтакор" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.
Чемпионат доирасида жамоалар 50 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 41 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 7 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 2 марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 137 гол урилиб, 32 тўп ўтказиб юборилган.
Навоийдаги 25 учрашувда 20 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Сафардаги 8 учрашувда тошкентликлар йирик ҳисобда зафар қучган.
Бу жамоаларнинг 2007 йил Навоийда ўтган беллашувида Ўзбекистон олий лигаси тарихидаги энг йирик натижа қайд этилган. Ўшанда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган.
"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 18 май, якшанба куни соат 21:00да Навоийдаги "Ёшлар" стадионида бошланади.
Фикрлар