Суперлига. "Қўқон-1912" бош мураббийи ва АГМК футболчилари 2-турни ўтказиб юборади
ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлига ва U21 Чемпионати 2-турини ўтказиб юборадиган футболчиларни эълон қилди. Унга кўра, "Қўқон-1912" клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бугун бўлиб ўтадиган "Олимпик" жамоасига қарши баҳсда шогирдларига майдон четида кўрсатма бера олмайди.
Шунингдек, АГМК футболчилари ҳам ўтган турда олган қизил карточкалари сабаб, жорий турни ўтказиб юборади.
Фикрлар