
Суперлига. Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқ бўлди
Суперлигада Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқ бўлди. УзПФЛ расмий саҳифаси орқали Люпчо Дориев ушбу совринга эга чиққанлиги ҳақида хабар берди.
"Сўғдиёна" вингери ўтган ойда 4 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, 2 та ассист амалга оширди.
Дориев ушбу мавсум чемпионатда тўпурарлик пойгасида ҳам иштирок этмоқда. Унинг голлари сони 13 тани ташкил қилиб, Ҳусайн Норчаев билан иккинчи ўринда турибди. Пешқадам эса Игор Сергеев (16 та гол).
Маълумот учун, Люпчо мазкур соврин учун курашда Шароф Муҳитдинов, Владимир Назаров, Муҳаммаданас Ҳасанов ва Доминик Бегичнини ютиб чиқди.
Комментарии