Суперлига. "Шерлар" "лочинлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ!

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

"Йил ўйини" белгинган вақтдан бироз кечроқ бошланди. 30-дақиқада "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг узатмасидан сўнг Драган Черан боши аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида "Навбаҳор" иккинчи қаватда яна ютқазиб қўйди. Бурчакдан амалга оширилган тўпни Муҳаммадқодир Ҳамралиев боши билан дарвозага йўллаб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида "шерлар"да талай имкониятлар бўлди, бироқ улар фойдалана олмади. 68-дақиқада Тома Табатадзе рақиб посбонидан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартиди. Кейинчалик жамоаларда яна вазиятлар бўлди, бироқ дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Қуйида ушбу жараёндан фотогалереяни томоша қилинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!