Суперлига. "Сўғдиёна" Фарғонадан 3 очко билан қайтадиган бўлди
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
Жиззахликларнинг илк голи Шаҳбоз Жўрабеков номига ёзиб қўйилди. Иккинчи гол муаллифи Лука Чермел бўлди. "Нефтчи"нинг ягона голини пенальтидан Шаҳзод Убайдуллаев киритди.
Шу тариқа, "Сўғдиёна" очколари сонини 7 тага етказиб олди. Фарғоналиклар ҳисобида 3 очко мавжуд.
- 90+4'
Учрашув якунига етди. Якуний ҳисоб 1:2. "Сўғдиёна" "Нефтчи"ни мағлуб этди.
- 90+1'
Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
- 90'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 85'
Меҳмонлар зарбасини фарғоналиклар посбони Машхур Муҳаммаджонов эгаллаб олди.
- 81'
ГОООООООООЛ! Шаҳзод Убайдуллаев пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
- 79'
Улуғбек Бақоев шогирдлари дарвозасига пенальти белгиланди. Ҳимоячи ўз жарима майдонида тўпни қўли билан тўхтатиб қолган.
- 77'
Мезбонлар рақиб майдонида кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ голдан ҳали дарак йўқ.
- 74'
Шаҳзод Убайдуллаев бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Милан Митрович яна қаҳрамонлик кўрсатди.
- 72'
Сирожиддин Қўзиевнинг зарбаси жиззахликлар дарвозаси тепасидан ўтиб кетди.
- 69'
"Бўрилар" ҳимоячиси Сардор Қулматовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
- 67'
"Нефтчи" футболчилари қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 64'
Фарғона клуби вакили Улуғбек Хошимовнинг зарбасидан сўнг Чермел бўш қолган дарвозага қараб кетаётган тўпни қайтариб қолди.
- 61'
Майдон эгалари сафида ўзгариш. Ҳусниддин Ғофуров ва Ойбек Қиличев ўрнига Иззатилла Абдуллаев ва Улуғбек Хошимов майдонга туширилди.
- 58'
Илҳом Мўминжонов шогирдларининг узоқдан йўллаган зарбаси Митрович учун муаммо туғдирмади.
- 54'
Меҳмонлар аъзоси Чермелнинг стандартдан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
- 52'
Жиззахликлар таркибида жамоа сардори Жасур Хасанов ўрнига Ҳислат Халилов майдонга тушди.
- 50'
Мезбонлар ўйинчиси Шаҳзод Убайдуллаевнинг акробатик зарбаси ўзи истагандек кўриниш олмади.
- 46'
Майдон эгалари сафида ўзгариш. Дарвозабон Акбар Тўраев ўрнида энди Машхур Мухаммаджонов ҳаракат қилади.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+2'
Биринчи тайм якунланди. Ҳисоб 0:2 "Сўғдиёна" фойдасига.
- 45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Шаҳбоз Жўрабековга сариқ карточка кўрсатилди.
- 42'
Майдон эгалари сафида ўзгариш амалга оширилди. Александр Ешич ўрнига Сирожиддин Қўзиев баҳсга қўшилди.
- 38'
Жавоҳир Қахрамоновнинг бурчакдан узатган тўпини Лука Чермел бош билан дарвозага киритди.
- 38'
ГОООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
- 35'
"Бўрилар" аъзоси Искандар Шойқулов сариқ карточка ишлаб олди.
- 34'
Ҳусниддин Ғофуровнинг бурчакдан берган узатмасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига равона бўлди.
- 32'
Мезбонлар тўп рақиб қўлига текканини айтмоқда. "Нефтчи" фойдасига пенальти белгиланиши мумкин.
- 29'
Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади.
- 28'
"Нефтчи" дарвозабони Акбар Тўраев жиддий жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 25'
Меҳмонлар жарима зарбасига эга бўлди.
- 21'
Майдоннинг ҳар қаричи учун жиддий кураш кечмоқда.
- 18'
"Йўлбарслар" вакили Ойбек Қиличевнинг зарбасидан сўнг Милан Митрович ажойиб сейв амалга оширди.
- 16'
Фарғоналиклар майдон марказида янги ҳужум учун тайёргарлик кўрмоқда.
- 12'
"Нефтчи" футболчилари ўйинда темпни оширди.
- 9'
Сардор Қулматовнинг узатмасини Шахбоз Жўрабеков бош билан бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.
- 9'
ГОООООООООЛ! "Сўғдиёна" ҳисобни очди.
- 6'
Жамоалар асосан тўп назоратига эътибор қаратмоқда. Бироқ икки томонда ҳам пасларда кичик хатолар кузатиляпти.
- 4'
Дастлабки зарба муаллифи меҳмонлар вакили Аюбхон Нўмонов бўлди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 1'
Учрашувга старт берилди.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин стартига бир неча сония қолмоқда...
Фикрлар