Суперлига. "Сўғдиёна" сафардаги ўйинларда "Сурхон" учун ноқулай рақиб ёхуд "бўрилар" ва "учар тулпорлар" дуэли олдидан статистика! (фото)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор 23 июнь куни "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентдаги Пахтакор стадионида "Сурхон" меҳмони бўлади. Сўғдиёна матбуот хизмати ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлар тарихидан маълумот берди.

"Сурхон" - "Сўғдиёна" жамоалари шу бугунгача Ўзбекистон чемпионатларида 30 маротаба рўбаро келган. Статистикага эътибор берадиган бўлсак, ўзаро ўйинларда "бўрилар" устунлик қилмоқда.

30 учрашувдан 15 тасида жиззахликларнинг қўли баланд келган, 3 та бахсда кучлар тенг келган бўлса, қолган 12 учрашувда "Сурхон" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати бўйича "Сўғдиёна" устун: 54-41. Жиззах клубининг энг йирик ғалабаси 1992 йили 10-0 ҳисобида якунланган. "Сурхон" жамоасининг энг йирик ғалабаси 7-1 ҳисоби билан якунланган.

Жамоаларнинг Сурхон майдонида ўтган сўнгги 4 учрашуви:

Сурхон - Сўғдиёна 2-4 18.05.2022.
Сурхон - Сўғдиёна 0-1 11.09.2021.
Сурхон - Сўғдиёна 1-2 03.12.2020.
Сурхон - Сўғдиёна 1-0 24.11.2019.

превью

 

Сўғдиёна матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!