Суперлига. "Сўғдиёна" Зоминда 10 киши бўлиб қолган "Олимпик"ни енга олмади

Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин жанговор 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади.

"Олимпиячилар"нинг икки голи ҳам пенальтидан киритилди. Уларнинг дастлабкисига Жўрақўзиев, иккинчисига Одилов муаллифлик қилди. Жиззахликларнинг бир голи Ҳасанов ҳисобига, яна бири Йўлдошев (автогол) номига қайд этилди.

Шу тариқа, "Олимпик" очколари сонини 4 тага етказиб олди ва жадвалда вақтинчалик 1-ўринга чиқиб олди. "Сўғдиёна" ҳисобида 1 очко мавжуд бўлиб, "бўрилар" 8-ўринга кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!