Суперлига стадионларидаги майсанинг бутун майдон бўйлаб қопланганлиги даражаси кимда қандай?
Лига 2024 йилги мавсумда Суперлига ўйинларини қабул қилиши мумкин бўлган стадионларни тўлиқ ўрганиб чиқди. Эндиликда ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши балл олган майдонлар кўрсатиб ўтилади. Қатор мезонлар бўйича Лига қўйган талабларга жавоб бермаган стадионлар якунда Суперлига учун қабул қилинмайди.
Майсанинг бутун майдон бўйлаб қопланганлиги даражаси бўйича Андижон, Фарғона, Жиззах ва Қаршидаги стадионлар талабга тўла жавоб беради. Жар, ОКМК ҳамда Намангандаги Марказий каби стадионларда бу кўрсаткич 95 фоизни ташкил қилди. Умуман олганда? 90 ва ундан юқори фоиз қайд этган стадионлар бу борада қониқарли баҳога лойиқ кўрилади.
80 фоизлик кўрсаткич бунда чегара ҳисобланади. Яъни, бу ҳолатни баҳорга қадар ўнглаш мумкин. Ундан паст кўрсаткич қайд этган стадионлар эса қониқарли эмас деб ҳисобланади.
Маълумот учун: Лига қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган стадионлар бўйича алоҳида умумий маълумот тақдим этади.
Фикрлар