Суперлига. "Сурхон" "Андижон" устидан қийин ғалабага эришди

Суперлига 16-тур ўйинлари давом эттирилди.

"Андижон" ўз стадионида "Сурхон" билан баҳс олиб борди. Хавфли вазиятларга бой ўтган ушбу беллашувда "Сурхон" ишончли ғалабани қўлга киритди. 

Даставвал меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Достонбек Турсунов 23-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида эса Абдурауф Хайдаров таблога ўз исмини ёздириб қўйди.

Рустам Турдимуродов (76) ва Владимир Бубанья (76)нинг голлари орадаги фарқни йўққа чиқарган бўлса, Суннатилло Ҳамиджоновнинг 80-дақиқадаги голи жамоасига қалаба келтирди. (2:3)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!