Суперлига. "Сурхон" "Андижон"ни қувиб ўтиб, кучли олтиликка кириб олди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди ва баҳс меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ўйиндаги ягона гол Асқаров томонидан урилди. Бобиржон 85-дақиқада қайтган тўпни дарвозага жойлаб, жамоасига ғалаба келтирди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Сурхон" "Андижон"ни қувиб ўтиб, олтинчи поғонага кўтарилиб олди, "Бунёдкор" эса 8-поғонада қолди.
Фикрлар