Суперлига. "Сурхон" сафарда "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" баҳси якунланди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Кўплаб вазиятлар бўлганига қарамай учрашувда ҳисоб очилмади. Шунингдек, термизликларнинг 74-дақиқада урилган голи офсайд сабаб инобатга олинмади.

Шу тариқа, "учар тулпорлар" 8 очко билан 7-ўринга чиқиб олди. 5 очкоси бор "олтин изловчилар" 9-поғонадан жой эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!