Суперлига. Тома ҳали ҳам етакчи, Марушич курашга қўшилди
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" ҳамда ОКМК - "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.
"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган беллашувда мезбонлар 4:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Майдон эгалари сафида голларга Асқаров, Мерк (дубль) ва Черан муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Отахонов, Миличкович (пенальти) ва Шарипов номига қайд этилди.
Олмалиқдаги учрашувда ҳам "отишма" бўлди. Учрашувида меҳмонлар 3:4 ҳисобида зафар қучишди. Марушич дубль қилган бўлса, Мозговой ва Жигаурилар биттадан гол уришди. "Кончилар" таркибидан эса Раҳманов, Абдураҳмонов ва Ўлмасаилевлар жавоб қайтарди.
Ушбу беллашувлардан сўнг тўпурарлар жадвали билан танишинг.
Фикрлар