Суперлига. Туғилган кунини нишонлаётган футболчи мавсумнинг дастлабки голини урди (фото)
Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсуми старт олди. Бугун иккита ўйин бўлиб ўтди. Тошкентда кечган учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса, водий дербисида ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди.
"Нефтчи" ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди. Қолаверса, Убайдуллаев Суперлига жорий мавсумининг дастлабки голи муаллифига айланди.
Яна бир қизиқ маълумот, 24 ёшли Шаҳзод ўз тўғилган кунида гол урган футболчилар сафидан ҳам жой олди.
Фикрлар