Суперлига. "Турон" - "Насаф": Матнли трансляция!

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

  • 90+5'

    Тугади! "Турон" кутилмаганда "Насаф"ни мағлуб этди - 1:0. Яйпан клуби жадвалда 12-ўринга чиқиб олди. 

  • 90+4'

    Раҳимжон Давроновдан яна бир супер сейв. У бугун яйпанликлар учун қаҳрамон!

  • 90+2'

    "Турон" тўлиқлигича қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 90'

    Ўйин асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 90'

    Абубакр Ашуровга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 88'

    Ухххх. Энди сейв қилиш навбати Раҳимжон Давроновга. У Амоновнинг зарбасини бартараф этди. 

  • 86'

    Ухххххх. Умиджон Эргашев майдон эгаларининг кетма-кет зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 81'

    "Насаф" футболчилари шошилишни бошлади. Уларга бугунги мағлубият қимматга тушади. 

  • 78'

    Қарши клубида навбатдаги ўзгариш. Ғолиб Ғайбуллаев ўз ўрнини Шерзод Насруллаевга бўшатиб берди. 

  • 75'

    Ухххх. Ойбек Бозоровнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

  • 71'

    "Турон"да ҳам ўзгариш. Шоҳмалик Комилов ўрнига Нодирбек Абдураззоқов баҳсни якунлаб қўяди. 

  • 70'

    Меҳмонларда ўзгариш. Лима Круз ва Жаба Жигаури ўрнига Баҳром Абдураҳимов ва Азизбек Амонов майдонга тушишди.

  • 67'

    Акмал Мозговой майдон марказида тўпни йўқотди. 

  • 65'

    Мезбонлар Рўзиқул Бердиев жамоасига яхшигина қаршилик кўрсатмоқда. 

  • 63'

    Тўп билан "Насаф" футболчилари. 

  • 60'

    Алибек Давроновга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 57'

    ГООООООООООЛ эмас! Андрес Чавезнинг урган голи офсайд сабаб инобатга олинмади. 

  • 54'

    "Турон" футболчиси Абдуғани Камоловнинг зарбаси ўта ноаниқ!

  • 52'

    Майдон эгалари иккинчи таймда ҳужумга ўтишда қийналмоқда. 

  • 49'

    Ғолиб Ғайбуллаев қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Файзуллобек Жуманқўзиевга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 46'

    "Насаф" сафида иккинчи ўзгариш. Марко Станоевич ўрнига Андрес Чавез майдонга туширилди. 

  • 45+1'

    Учрашувнинг илк бўлими якунига етди. Ҳозирча яйпанликлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 45'

    Ухххх. "Турон" сал қолса иккинчи голни уриб кетиши мумкин эди... Бироқ Шоҳмалик Комиловнинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 42'

    Лима яйпанликлар жарима майдонида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

  • 39'

    "Турон"нинг ҳужумлари кескинлиги билан "Насаф"никидан фарқ қилмоқда. 

  • 36'

    "Насаф"да тезкор ўзгариш. Шуҳрат Муҳаммадиев ўз ўрнини Зафармурод Абдираҳматовга бўшатиб берди. 

  • 34'

    Шоҳмалик Комиловнинг узатмасидан сўнг Абдурашидов бош билан гол ура олмади. 

  • 32'

    Майдонда шиддатли жанг бўлмоқда.

  • 29'

    "Турон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 27'

    "Насаф" вакиллари тўп билан. 

  • 22'

    ГОООООООООООЛ! "Турон" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очди - 1:0.

  • 21'

    Мезбонларнинг қарши ҳужумини қаршилик ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 18'

    Жамбулининг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 13'

    "Турон" футболчилари тўп назоратига эгалик қилмоқда. 

  • 9'

    Шуҳрат Муҳаммадиевга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 4'

    Жигаурининг зарбасини рақиб посбони бартараф этди

  • 1'

    Ўйин старт олди. 

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Наманганец_
06/08/2023 01:38
Сарлавхани усириб куясизларда Спортс Уз журналистлари , Турон кутилмаганда Насафни маглуб килди муш. Нимага кутилмаганда, балки кутилгандир Турон ютишини, Турон жамоаси, Яйпан ахли ва мухлислари галабани хохлаб ва ният килиб тушади майдонга улар кутиб ютук учун жамоасини куллаб куватлайди ва улар албатта кутади галабани
Кахрамонжон Сафаров
05/08/2023 21:09
Туронга омад тугри фикрласак Водий чемпион Отабек пусть коментирують как ты
Кахрамонжон Сафаров
05/08/2023 20:46
Кандай номард коментарий беришасан пахтакор-пахтакор дейяверма ОТАБЕК Сендан сен коментарияни зур олиб боряпсан анави иккита маймунни бири факат пахта-сохтакорни мактаяпти холос манави хасантарафлаб обзор беряпти ты ему позвони если что