Суперлига янги мавсумига қуръа ташлаш қай тарзда ўтказилади?
Янги мавсум аввалида бир қатор клублар ўз стадиони майдонини янгилаётгани ёки U-20 Осиё кубоги ўтказилиши боис уй учрашувларини бошқа ўйингоҳларда ўтказади. Шу сабабли битта стадиондан фойдаланадиган клублар ўзаро жуфтлик ҳосил қилади. Бундай жамоалар сони — 6 та:
"Андижон" ва "Нефтчи" ("Истиқлол" стадиони);
АГМК ва "Олимпик" ("Жар" стадиони);
"Сурхон" ва "Пахтакор" ("Пахтакор" стадиони).
Қуръа икки қисмдан иборат бўлади. Дастлаб стадион сабаб ўзаро жуфтликка ажратиладиган 6 та жамоалар ўз тартиб рақамларини билиб олишади. Кейин эса қолган 8 та жамоа ҳам Бергер бўйича тартиб рақамларига сараланади.
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими 21:00 да старт олади. Жараённи Спорт ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин!
Фикрлар