Суперлигада дебют қилган "Сурхон" футболчиси билан танишинг

"Сурхон" жамоасининг ёш ҳужумчиси Самандар Қодиров Суперлигадаги дебют учрашувини ўтказди. Бу воқеа миллий чемпионат 2-тури доирасидаги “Навбаҳор“га қарши ўйинда содир бўлди!

Самандар "Сурхон" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бунгача ёш футболчи (2003 йилда туғилган) жамоанинг U-18 ва U-21 ёшлар терма жамоаларида тўп тепган.

Самандарга келгуси фаолиятида омад ва улкан ғалабалар тилаб қоламиз!

Манба: "ПФК Сурхон" матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!