Суперлигада ҳали мағлубиятга учрамаган учта клуб қолди

BEPUL PROPAN

Суперлигада 7-тур ўз ниҳоясига етди. Фақатгина "Динамо" - "Нефтчи" баҳси ўтказилмади, қолган барча беллашувлар бўлиб ўтди ва ОКМК биринчи мағлубиятни қабул қилиб ҳам олди. "Бунёдкор"га қарши баҳсда Миржалол Қосимов шогирдлари 1:0 ҳисобида таслим бўлишди. Ягона гол муаллифи эса Темурхўжа Абдухолиқов. 

Олмалиқликлар чемпионатда қаторасига 10 та учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келишаётганди. Сўнгги марта жамоа устидан "Нефтчи" ўтган мавсум ғалаба қозонган. ОКМК бу "Бунёдкор"даги ўйиндан кейин нафақат сериясига барҳам берди, балки биринчи ўринни ҳам қўлдан чиқарди. 

Эндиликда бу мавсум мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган 3 та клуб қолди: "Насаф", "Бунёдкор" ва "Динамо" 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!