Суперлигада сенсация! "Нефтчи" "Пахтакор"ни сўнгги ўринларга тушириб юборди
Суперлиганиг 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.
"Йўлбарслар"нинг икки голи Ларин ва Табатадзе номига қайд этилди. "Пахтакор"нинг ягона голини бурчак зарбасидан сўнг Турсунов киритди.
Шу тариқа, "Нефтчи" очколари сонини 6 тага етказиб олди ва жадвалда 1-ўринга чиқиб олди. "Пахтакор" ҳисобида ҳозирча очко мавжуд эмас ва клуб охирги ўринлардан жой олган.
- 90+10'
Ўйин ўз ниҳоясига етди. "Нефтчи" - "Пахтакор" - 2:1.
- 90+9'
ГООООООООЛ! Достон Турсунов бурчак зарбасидан сўнг боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 90+6'
"Пахтакор"нинг яна бир ҳужуми бартараф этилди.
- 90+3'
Мезбонлар сафида Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Аббос Ғуломов, Тома Табатадзе ўрнига эса Мурод Бобожонов ўйинга қўшилди.
- 90'
Беллашувга 9 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 86'
Папава ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 84'
"Нефтчи" голдан сўнг янада ишончли ўйин намойиш этмоқда.
- 81'
ГОООООООООООЛ! Табадзе пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
- 80'
Одил Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатилди.
- 80'
Ҳакам 11 метрлик жарима зарбасига мурожаат қилди. Пенальтииии.
- 79'
Ҳакам "Нефтчи" фойдасига пенальти бериши кутилмоқда. Улуғбек Ҳошимовга нисбатан қўполлик ишлатилган бўлиши мумкин.
- 75'
Азиз Турғунбоев ўрнига Гиорги Папава майдонга туширилди.
- 72'
Шацких шогирдлари майдон эгалари жарима майдони олдида кучли босим ўтказмоқда.
- 70'
"Нефтчи"нинг охирги дақиқалардаги ҳужумлари ўта кескин кўриниш олмоқда.
- 67'
Сайфиевнинг ҳаводан берган узатмасидан сўнг тўпни Тўраев ўта осонлик билан ушлаб олди.
- 65'
"Пахтакор" бутун жамоа билан ҳужумга ўтмоқда. Майдон эгалари ҳимояга "ётди" ва бахтини қарши ҳужумлардан излаб кўряпти.
- 63'
Уххххх. Қандай вазият меҳмонлар учун! Черан деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
- 58'
"Шерлар" энди шошилиб ҳаракат қилишни бошлади. Бироқ мезбонлар ҳозирча ҳимояда ишончли ўйин намойиш этмоқда.
- 55'
"Пахтакор"нинг ҳужумларига аниқлик ва кескинлик етишмаяпти.
- 51'
ГООООООООООЛ! Ларин кучли зарбаси билан деярли бўш қолган собиқ клуби дарвозасини ишғол қилди.
- 48'
Табадзенинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+3'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0.
- 45'
Беллашув биринчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 41'
Фарғонада мухлислар жонажон жамоасини жуда ажойиб тарзда қўллаб-қувватламоқда.
- 39'
Адҳамзода жароҳат олди ва унга ёрдам кўрсатилмоқда.
- 36'
Турғунбоевнинг хатоси сабаб "Нефтчи" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бироқ вазият фарғоналиклар учун самарасиз якунланди.
- 33'
Турсунов "Пахтакор"ни муқаррар голдан асраб қолди. У тўпни чизиқ устидан қайтариб қолди.
- 31'
Уххх. Мирзоҳид Ғофуровнинг кучли зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
- 28'
Сайфиевнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.
- 25'
"Нефтчи"нинг хавфли ҳужуми самарасиз якунланди. Охирги зарбага аниқлик етишмади.
- 22'
Мирзоҳид Ғофуровга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.
- 20'
Энди назорат меҳмонлар томонига ўтди.
- 18'
Улуғбек Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.
- 16'
"Йўлбарслар" позицион ҳужум ташкил қилмоқда. Бироқ "шерлар" ҳимояда ишончли ҳаракат қиляпти.
- 13'
"Пахтакор" - "Олимпик" учрашувидан тезда "Нефтчи" - "Пахтакор" беллашувига қайтамиз. Тўп майдон эгаларида.
- 12'
Эфирда кутилмаганда узилиш юзага келди:)
- 11'
Ҳамдамовнинг кучли зарбасини Тўраев қайтарди.
- 8'
Умар Адҳамзодага нисбатан қўполлик қайд этилди. Футболчи ўрнидан турди, ҳаммаси жойида!
- 6'
"Пахтакор" тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 3'
Жамоалар илк дақиқалардан ҳужумкор футбол намойиш этяпти.
- 1'
Беллашувга старт берилди. "Нефтчи" сариқ ранг, "Пахтакор" эса тўқ кўк рангли либосда ҳаракат қилади.
- *'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Стадионда Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграмоқда.
- *'
Бир неча дақиқалардан сўнг Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни биз билан бирга кузатиб боринг!
Фикрлар