Суперлигада сиз учун қайси ўйин муҳим ёхуд мутахассис 5 та жуфтлик ҳақида нима дейди?

Бугун Суперлиганинг 19-тур ўйинларига старт берилади. Бу сафар 5 та учрашув ўтказилади ва 2 таси қолдирилган.

Жумладан, “Турон” – “Нефтчи” 9 ноябрга, “Бухоро” – “Олимпик” эса 10 ноябрь санасига белгиланди. Шу боис сиз билан биз олдимизда турган 5 та жуфтликка эътибор қаратамиз.

Бу борада истеъдодли мутахассислардан бири Диёр Мирзабоев жамоаларнинг имкониятини баҳолади.

22 сентябрь

“Сурхон” – “Қизилқум”

“Сурхон” жамоаси бу йилги Суперлига баҳсларида ҳаммани хайрон қолдирмоқда, жамоада машҳур номлар бўлмаса-да, жамоа ўз иштироки билан футбол мутахассисларининг эътиборини тортмоқда. Албатта, жамоа ўз ўйин услубига эга ва мураббийлар имзоси яққол кўзга ташланмоқда. “Сурхон” жамоасини Суперлига баҳслари тугаши арафасида чемпионатда 4-ўрин учун имкониятлари бор. Вазиятдан келиб чиқиб аутсайдер жамоадан максимал очко олишга ҳаракат қилишларини тахмин қилиш мумкин.

“Қизилқум” жамоасига тўхталадиган бўлсак, катта бир вилоят жамоаси Суперлигада ўз жойини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Амалда бундай вазиятларни илгари ҳам гувоҳи бўлганмиз. Менинг фикримча, “Қизилқум” жамоаси ушбу баҳсда очко олиш учун майдонга тушади. Имкониятлар 50\50 деб баҳолайман.

сурхон фанат_3

23 сентбярь

“Андижон” – “Навбаҳор”

Водий дербиси. Ушбу дербида жамоаларни чемпионатдаги ўрни, мавқеи ҳеч қандай рол ўйнамайди. Шиддатли ва курашларга бой ўйин бўлади. “Андижон” биринчи даврадаги мағлубият учун ҳисоб-китоб қилиши аниқ. Ундан ташқари, анча йиллардан бери “Андижон” жамоасини бу йилгидек барқарор жамоа бўлмагани ҳам ушбу баҳсни қандай ўтишини тахмин қилиш қийин эмас. Александр Андреевич бундай ўйинларга жамоасини қандай тайёрлашни яхши биладиган мутахассис.

“Навбаҳор”га жамоасига келадиган бўлсак, жамоа Саудия Арабистонида ўтган чемпионлар лигаси доирасидаги баҳсни қай тариқа ўтказганини бутун Ўзбекистон гувоҳи бўлди. “Навбаҳор” бир хил таркиб билан ўйнайдиган жамоа, кўп факторларни ҳисобга олган ҳолда “Навбаҳор”га осон бўлмайди. Лекин ички чемпионатда чемпионлик учун курашаётган жамоани керакли ўйинларда максимал очко оладиган ўйинларда қониқарсиз иштирокини ҳисобга олсак, имкониятларни 60\40 деб ҳисоблайман.

арвеладзе5_1

ОКМК – “Металлург”

ОКМК жамоасининг ҳозирги ҳолати “Навбаҳор”никидек бир хил. Осиё Чемпионлар лигасидаги мағлубият ва руҳий тушкунлик аломатлари. Тошкент вилояти дербиси: биринчи даврадаги ОКМКнинг аламли мағлубияти жамоага жавоб учрашувида мотивация бериши аниқ. Икки жамоага ҳам бир йўналишдаги ҳомийлар тўқнашуви десак ҳам бўлади. Албатта, ОКМК жамоаси ижрочилар бўйича “Металлург” дан анча баландроқ.

“Металлург” жамоасини охирги турлардаги мазмунли ўйини ва керакли очколарни қўлга киритганлигини инобатга олсак, имкониятларни 60\40.

окмк_2

24 сентябрь

“Сўғдиёна” – “Пахтакор”

“Сўғдиёна” деганда ҳозирги кунда кўз олдимизга Иван Бошкович келади. Жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетди ва ёш футболчиларни Суперлига баҳсларида иштирок этишини таъминлади. Чемпионлик учун курашаётган жамоаларни мағлубиятга учратди, очколар тортиб олди. Амалдаги чемпион “Пахтакор” ушбу турга чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейин етиб келади. Иштиёқ ва тажриба ўртасидаги баҳс десак ҳам бўлади. Имкониятларга келсак, менинг фикримча, “Пахтакор” ғалаба қозонади.

сўғдиёна_2

“Насаф” – “Бунёдкор”

“Насаф” жамоаси ҳозир ўйин томондан кўтарилиш палласида, чемпионлар лигасида сафардаги ғалаба ва чемпионат, Кубок доирасидаги баҳсларни мисол қилиб келтириш мумкин. Суперлига ўзи якунига етиб бормоқда. “Насаф” ўтган йилги хатоларини такрорламайдиган жамоа ва ҳар бир ўйинда максимал очко олиш учун майдонга тушади. Ахир ҳали чемпионлик учун кураш давом этмоқда.

“Бунёдкор”: янги мураббийнинг имзоси кўриниб турибди, лекин жамоа “Насаф”га нисбатан анча ёш ва тажриба етарлича эмас деб ҳисоблайман. Албатта, бу вақтинчалик ҳолат. Имкониятларга келсак, “Насаф” жамоасининг ғалабасини тахмин қилмоқдаман.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!