Суперлигада яна бир истеъфо рўй берди
"Сўғдиёна" клуби бош мураббий Ёрқин Назаров билан ўртадаги келишувни бекор қилди.
Ҳабарингиз бор, Ёрқин Назаров "бўрилар"ни ўтган мавсум сўнгги икки турида қабул қилиб олган эди. Назаров бошчилигида жамоа жорий мавсумда 4 та учрашувда 3та мағлубият ҳамда бир маротаба дуранг натижа қайд этиб турнир жадвалининг сўнгги поғонасида кетмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, яқин кунларда янги бош мураббий номи эълон қилинади.
Фикрлар