Суперлигада ёзги трансфер ойнаси вақти ўзгаришсиз қолади

Бугун ЎзПФЛ ва Суперлига жамоалари бош мураббийлари онлайн видеоконференция орқали ўзаро мулоқот қилишди. Ташкилот расмий сайтида ёзилишича, мураббийлар 4 та масала юзасидан музокара ўтказишган.

Асосий масала - Суперлига клублари мусобақани қачондан давом эттириши бўлди. Бош мураббийлар билан ўтказилган видеоконференция йиғилишида бу борада мураббийларнинг фикрлари тингланди. Айни дамда ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари фикрларини инобатга олган ҳолда якуний қарорни ЎФА билан келишган ҳолда маълум қилади.

Шунингдек, хабарда айтилишича, ёзги трансфер ойнаси аввалдан белгиланганидек ўзгаришсиз қолади ва ушбу жараён 6 июлдан 30 июлгача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!