
Суперлигага қайтган "Динамо" биринчи бўлиб қишки йиғинга киришди
Про лига 2023 якунларига кўра, Суперлигага йўлланма олган «Динамо» жамоаси бир ойлик таътилдан кейин янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа бугун, 4 декабрдан Самарқанддаги клуб қароргоҳида тўпланишди. «Афросиёб Арена»да ўтаётган машғулотларда бир қатор ёш ўйинчилар кўрикда қатнашмоқда.
Дастлабки йиғинда асосий эътибор ёш ўйинчиларни синаб кўриш ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилади. Жамоа декабрь ойидаги йиғинни тўлиқ Самарқандда ўтказади.
“Динамо” матбуот хизмати.
Фикрлар