Суперлигани ким тарк этади: "Динамо" ёки "Бухоро"?

Бугун Суперлига 25-тур учрашувлари ўтказилди. Барча учрашувлар бир вақтда бошланди.

Турнир жадвали охирги поғоналарида бораётган "Бухоро" ўз уйида "Металлург" билан куч синашди ва дуранг ўйнади. "Динамо" эса Самарқандда "Сурхон"ни мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, чемпионат тугашига бир тур қолганда, Суперлигани тарк этадиган жамоа масаласи кейинги турга қоладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, А Про лига ғолиби "Машъал" аввалроқ Суперлига йўлланмасини қўлга киритганди. 

Маълумот ўрнида, бу мавсум Суперлигани бир жамоа тарк этиши ва ўтиш ўйини ўтказилмаслигини аввалроқ маълум қилгандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
TFT
27/11/2019 20:46
Хозиргача манда Бухоро Суперлигада қолади деган ишонч бор эди.Афсуски,вилоятнинг ягона жамоасини хоким бошчилигида тиқадиган жойига тиқишди.
Расулжон Тоштемиров
27/11/2019 20:16
Эй дустим супер лига пример лига деса обрули ббулса керак ОЛИЙ лига деса узбекча булиб колди
Нодирбек Ахмедов
27/11/2019 19:36
Суперлигани ким тарк этишини аввало худо билади
Maxmuda Max
27/11/2019 19:36
Эрматовга: суперлига сузини соф узбекчасига алмаштириш пайти келмадими? Германияда немисча суз, румларда русча, англиЯда инглизча суз танланган ва бу тугри ва табиий. Нега энди бизда супер. Супер сузи зур дегани менимча. Ростдан бизнинг лига зурми? Олий сузининг нимаси емон. Узбекча ва ушбу лиганинг мохиятига мос назаримизда. Албатта инглизча суз булиши керак деган коида йукку, гарчи Англия футбол ватани булсада. Кейин олий лигада жамоалар купрок булса, кизикрок булармиди, бу менинг шахсий фикрим.