Суперлиганинг 2-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Энг кўп йўқотиш кимда?
Маълумки, бугун Суперлиганинг 2-тур баҳслари бошланади. ЎзПФЛ матбуот хизмати эса ушбу турни ўтказиб юборадиган 11 нафар ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.
Уларнинг орасида дисквалификацияга учраганлар, қизил карточка олганлар каби футболчилар бор.
Энг кўп йўқотиш “Олимпик” клубида бўлиб, 3 нафар футболчиси бу турда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”дан иккитадан футболчи майдонга тушиш имкониятидан маҳрум. “Сурхон”, “Бухоро”, “Металлург” ва “Сўғдиёна”дан ҳам биттадан футболчилар бу турни томошабин сифатида ўтказадилар.
Фикрлар