Суперлиганинг биринчи ўйинида қайси клублар тўқнаш келишини биласизми?

9 мартдан Суперлигада янги мавсум старт олади. Дастлабки тур учрашувлари 11 мартга қадар давом этади.

Мусобақанинг биринчи кунида иккита ўйин ўтказилади. Таркибда катта ўзгаришларни амалга оширган АГМК ва "Локомотив" ўзаро тўқнаш келади. "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Бир вақтнинг ўзида Олмалиқ ва Намангандаги икки ўйин бошланади. Булар Суперлига-2021нинг илк учрашувлари сифатида тарихга киради. Беллашувлар 18:30га белгиланган. Ҳар икки баҳс ТВ орқали жонли эфирда намойиш этилади.

9 март, сешанба

Суперлига 1-тур

18:30. АГМК - ЛОКОМОТИВ (Спорт) #LIVE

18:30. НАВБАҲОР - СЎҒДИЁНА (Дунё бўйлаб) #LIVE

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!