
Суперлиганинг дастлабки турида ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди
Дастлабки учрашув "Қизилқум" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасида кечади. "Ёшлар" спорт мажмуасида кечадиган мазкур беллашув соат 17:00 да старт олади.
ПФЛ мазкур ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди. Унга кўра, ушбу ўйинни Виктор Серазетдинов бошқариб боради.
Coca Cola Суперлига
1-тур / 8 март, жума
17:00 ҚИЗИЛҚУМ — АНДИЖОН
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Ҳусниддин Шодмонов, Санжар Шоюсупов, Комилжон Расулов.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Фикрлар