Суперлиганинг жорий мавсумида ишлаган энг ёш ҳакам кимлигини биласизми?
Кеча якунига етган Cоcа-Cоlа Суперлигаси 7-тури доирасида Фарғонада ўтказилган “Андижон” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги баҳсни Ҳусан Музаффаров бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқарди. Шу тариқа, 1997-йилда туғилган рефери чемпионатимизнинг жорий мавсумида ишлаган энг ёш ҳакамига айланди.
Маълумот учун, Суперлиганинг ортда қолган 49 учрашувини жами 16 та ҳакам бошқарди ва уларнинг 7 нафари 30 ёшга етмаган арбитрлар ҳисобланади. Улардан 4 нафари эса аллақачон FIFA рефериси мақомига эришган.
Фикрлар