
Суперлиганинг кучли легионерларидан бири Эронга кетмоқда
"Динамо" ҳужумчиси Жоэл Кожо Эроннинг "Истиқлол" клубига кўчиб ўтади. Бизга маълум бўлишича, мазкур трансфер учун форслар Самарқанд клубига 400 минг доллар тўлайди.
Вадим Абрамов сўнгги турдаги матбуот анжуманида шундай деди: "Кожони кетгиси келяпти. Мажбурлаб олиб қолишдан фойда йўқ. Агар Эронда ўйнаб кета олмаса, уни исталган пайтда яна қабул қилишга тайёрмиз."
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Машарипов ҳаракат қилаётган "Истиқлол" 11-турдан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.
Фикрлар