Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган махсус меҳмон ким эканлиги маълум бўлди

Биласиз, бугун Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланади. 18:15 да бошланадиган мазкур маросимда яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчиси, ўзбек футболи афсонаси Зайниддин Тожиев меҳмон бўлади. Маълумот учун, катта Тожиев Ўзбекистон чемпионатида 102 та гол киритишга эришган ва Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоси саналади.

9 март куни Суперлиганинг илк тури бошланиши белгиланган. 22 мартдаги ФИФА кунига қадар Суперлиганинг 3 та тури бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар