"СуперМарио" термага қайтди

Италия терма жамоаси  бош мураббийи Роберто Манчини БАА, Франция ва Голландияга қарши кечадиган ўртоқлик ўйинлари учун термага чақирилга футболчилар номини маълум қилди.

Эътиборлиси, улар орасида Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотеллини  кўриш мумкин.

Қайд этиш жоиз, “СуперМарио”  ЖЧ-2014 дан сўнг “мовий гвардия” таркибида кўриниш бермаган эди.

Маълумот учун, Балотелли бу мавсум француз клуби сафида барча мусобақаларда жами 36 ўйинда майдонга тушди ва 26 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!