Супертўпурар Мбаппенинг “соя”си бўлишни истамади
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансферлар вақтида польшалик тўпурар Роберт Левандовскини Парижга олиб келмоқчи бўлган.
Le Parisien нашрининг хабар беришича, 23 шли ҳужумчи ўша пайт “Бавария” вакили бўлган Левандовски билан боғланиб, уни биргаликда ПСЖ шарафини ҳимоя қилишга кўндиришга уринган.
Бироқ, 34 ёшли ҳужумчи Мбаппенинг чорловини қабул қилмади. Ўзи ўйнаётган жамоада асосий юлдуз бўлишга кўниккан Левандовски “Барселона”ни танлади.
Левандовски Каталония клубида ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб келмоқда. У Испания чемпионатида 14 та учрашувда 13 та гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар