Супертўпурарни Европадан олиб кетадиган клублар пайдо бўлди

Бундеслига чемпиони “Бавария” сафига қўшилганидан бери ҳар мавсум тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган англиялик ҳужумчиси Ҳарри Кейн Саудия Арабистони клубларининг қизиқиш объектига айланди.

Бу ҳақда Kicker нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, футболчининг эҳтимолий иш берувчилари қаторида Саудия Арабистони Қироллигининг етакчи жамоалари – “Ал-Аҳли” ва “Ал-Иттиҳод” каби бадавлат клублар ҳам бор.

Шу билан бирга, немис клуби раҳбарияти ҳужумчини жамоада сақлаб қолиш ниятида, аммо шартномада кўзда тутилган 70 миллион евро миқдоридаги компенсация банди футболчига жамоани тарк этиш қарори ҳақида расман хабардор қилиш ҳуқуқини беради.

Жорий мавсумда Ҳарри Кейн “Бавария” сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!