Супертрансфер Зидан туфайли барбод бўлиш арафасида

“Манчестер Юнайтед” билан шартномаси якунланаётган Поль Погбанинг “Ювентус”га ўтиши барбод бўлиши мумкин. Бунга ПСЖ раҳбариятининг бош мураббий лавозимига Зинедин Зиданни тайинламоқчи бўлаётгани сабаб.

Франциялик футболчи агар Зимдан ПСЖни қабул қилишга кўнса, Туринга эмас Парижга йўл олишга қарор қилди. Шу боис Погба туринликларнинг билан давом этаётган музокаралари чўзяпти.

Зидан ҳали ПСЖни бошқаришга расман розилик бергани йўқ. Аввалроқ, Европа матбуоти франциялик мутахассис ПСЖ билан ҳамкорлик қилишга кўнгани ҳақида ёзганди. Лекин Зиданнинг агенти бу хабарни рад этди.

Маълумотларга қараганда, Погба ва Зидан жуда илиқ муносабатга эга. Шунинг учун ҳам Поль ўз ҳамюрти қўл остида тўп тепмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!