"Сурхон" - "Бухоро" учрашувига мухлислар кириши мумкин. Лекин ВИП секторларда ўтириш тақиқланади
Юртимизда юзага келган пандемия ва карантин сабабли "Сурхон" жамоаси ўз уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиб келаётган эди.
Суперлига тугашига бир неча тур қолганда, Сурхондарё ҳалқи футбол учрашувларини бевосита стадиондан томоша қилиш имкониятига эга бўлади. 25 ноябрь куни "Сурхон" Суперлиганинг 24-тури доирасида "Бухоро" жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳсда мухлисларнинг киришига рухсат берилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўз навбатида, мухлислар карантин қоидаларига амал қилишлари, стадионда оралиқ масофа сақлаган ҳолда ўтиришлари ҳамда ниқоб тақишлари мажбурийдир. Карантин қоидаларига амал қилмаган мухлислар ИИБ ходимлари томонидан стадиондан чиқариб юборилади.
Учрашув 25 ноябрь куни соат 14:30да "Сурхон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
П/С: Мухлисларнинг ВИП секторларда ўтиришлари қатъиян тақиқланади!
Фикрлар