"Сурхон" 4 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

  • 26 декабрь, 2024, 14:53
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Сурхон ПФК жамоанинг бир қатор асосий футболчилари билан шартнома узайтирмоқда. Бу сафар ҳужумчи Муҳаммад-Али Абдураҳмонов ҳамда ҳимоячи Беҳруз Шайдулов билан шартнома узайтирилди. Ҳар иккала футболчининг шартномаси 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган.

Tecno

Ўтган мавсумида Абдураҳмонов барча мусобақаларида 25 та учрашувда майдонга тушиб, гол+пас тизими бўйича 9 очко (7+2) ишлаб олди

Шайдулов эса жамоа тарихида рекордчи ҳисобланади. Ҳозирги таркибда айнан Шайдулов олий лигада энг кўп учрашув ўтказган – 132 та ўйин

Булардан ташқари, таянч ярим ҳимоячи Беҳзод Шамсиев ва ярим ҳимоячи Диёр Рамозонов билан ҳам шартнома узайтирилди. Ҳар иккала футболчининг шартномаси 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!