"Сурхон" 7 январдан машғулотларни бошлайди

Термизнинг “Сурхон” клуби ҳам янги мавсум учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқмоқда. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, бу жамоа 7 январдан Тошкентда машғулотларни бошлаши кутилмоқда. Шу кунларда бош мураббий масаласи узил-кесил ҳал бўлади.

Шунингдек, таркиб бўйича 60-70 фоизга ўзгаришлар бўлади. Чунки олдин хабар берганимиздек, жамоадаги аксарият ўйинчиларнинг шартномалари якунланган. Бир қанча футболчиларига эса таклифлар бор.

Масалан, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров “Сурхон”ни тарк этиб, “Турон”нинг аъзосига айланди. Шунингдек, ҳужумчи Александр Касьян ҳам катта эҳтимол билан фаолиятини Суперлиганинг бошқа клубида бошлаши кутиляпти. Маълум бўлишича, дастлабки йиғинга янги ўйинчилар ҳам қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!