“Сурхон” бугундан янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Ads

Бугун, 5-январ куни Термизнинг “Сурхон” жамоаси янги мавсум учун тайёргарликни бошлади. Бугун жамоа аъзолари Тошкентда йиғилдилар ва тушликдан сўнг илк ўқув-йиғин машғулотини ўтказдилар. Машғулотлар Тошкентдаги марказий “Пахтакор” ўйигоҳида олиб борилмоқда. Асосан бугун тикланиш машғулотларига эътибор қаратилди. Бугунги машғулотларни мураббийлар Владимир Андреев ва Шерзод Шариповлар олиб бордилар. Кўпчилик муҳлисларимизни таркиб борасидаги ўзгаришлар қизиқтираётганлиги аниқ. Ўтган мавсумда “Сурхон” жамоасида ишончли ўйин кўрсатган бир қатор футболчилар, янги ўқув – йиғин машғулотларига жалб этилган. Албатта, таркибда янги номлар ҳам мавжуд. Ушбу янги футболчилар билан расман келишувга эришилгандан сўнг, кенг оммага маълум қилинади!