"Сурхон" Дарко Станоевич олдидаги мавжуд қарздорликни бартараф этди
"Сурхон" футбол клуби сербиялик легионер футболчи Дарко Станоевич олдидаги барча мавжуд қарздорликни бартараф этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчининг агентлари Камолиддин Мурзоев ва Даврон Шаймардоновлар ФИФАга хат юбориб ушбу хабарни тасдиқлашди.
ФИФА тартиб-интизом қўмитаси (Secretariat to the FIFA Disciplinary Committee) "Сурхон" клуби учун қўйилиши мумкин бўлган ҳар қандай чекловларни бекор қилди.
Фикрлар