"Сурхон" Эрон, Сербия, Дания ва Туркманистон клублари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади
Термизнинг "Сурхон" клуби 9 январь куни Туркия давлатига мавсумолди ўқув-машғулот йиғинни ўтказиш учун учиб кетади.
"Мазкур йиғинда мураббий штабимиз ўз олдига 3та мақсадни қўйган:
1) Жамоани 2025-йилги мавсумига ҳам жисмоний, ҳам тактик тарафлама тайёрлаш;
2) Йиғинда ёш футболчиларга эътибор бериш ва уларнинг салоҳиятига ҳисса қўшиш;
3) 12та ўртоқлик учрашув ўтказиш;
Айни дамда, лицензиялаш ва халқаро бўлимининг мутахассиси Элёр Узаков назорат учрашувлар бўйича бир қатор хориж жамоалари билан музокараларни ўтказди. "Сурхон" 5та учрашув бўйича расман келишувга эришди. Булар: "Гол Гоҳар" (Эрон), "Воеводина" ва "Железничар" (иккаласи - Сербия), "Видовре" (Дания) ҳамда "Аҳал" (Туркманистон)", - дея ёзди "учар тулпорлар" матбуоти
Фикрлар