"Сурхон" эртага бизга таниш бўлган легионер билан шартнома имзолайди!
Бир неча кун олдин сайтимиз орқали "Сурхон" ўз сафига легионер футболчини қўшиб олишга яқин тургани ҳақида хабар берган эдик.
SPORTS.uz'га маълум қилинишича, термизликлар Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби вакили Зоир Жўрабоев билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда катта эҳтимол билан эртага расман эълон қилинади. Футболчи айни пайтда Тошкентга етиб келган. У жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилиши кутилмоқда.
23 ёшли ҳимоячига Ўзбекистон чемпионати бегона эмас. У 2018 йилда "Металлург" шарафини ҳимоя қилган. Тожикистон миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансфер нархи 400 минг еврога баҳоланмоқда.
Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг!
Фикрлар