"Сурхон" футболчиси эркин агентга айланади ва клубда ортиқ қолмоқчи эмас!
Ёзги трансфер ойнаси очилган вақтда “Сурхон” клубининг таклифига биноан жамоага қўшилган ҳимоячи Мурод Тўйчибоев учун иккинчи давра кўнгилдагидек кечмади. Чунки футболчи Суперлигада учта ўйинда майдонга тушди. Кейин жароҳат туфайли анча вақт даволанишига тўғри келди.
Бунга қадар Тўйчибоев Грузия чемпионатида Кутаисининг “Торпедо” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Уйга қайтиш истаги борлиги сабабли таклифлар орасидан “Сурхон”ни танлаган ва шу йилнинг 31 декабрига қадар шартнома имзолаган.
Мурод Тўйчибоевнинг Sports.uz мухбирига айтишича, шартнома муддати якунига етгач, эркин агентга айланади ва ортиқ “Сурхон”да қолмоқчи эмас. Маълум бўлишича, у Грузияга қайтиши ҳам мумкин. Ҳозирда бир нечта клублар билан музокаралар олиб бориляпти.
Фикрлар