"Сурхон" футболчиси Япония клуби билан шартнома имзолади
Ўтган мавсумни "Сурхон"да ўтказган ҳимоячи Луис Мигел Куезада фаолиятини Япония чемпионатида давом эттиради.
Япония J2 Лигасида иштирок этувчи "Токусима Вортис" футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
"Бу ажойиб имкониятдан жуда хурсандман ва ҳаяжондаман. "Токусима Вортис"га ишонч учун катта раҳмат. Бу янги синов бошланишини интиқлик билан кутяпман", - дея ёзиб қолдирди ҳимоячи.
Фикрлар